ҲУРМАТЛИ АКЦИОНЕРЛАР!
“CHIRCHIQ TRANSFORMATOR ZAVODI” АЖ, манзил: Чирчиқ шаҳри, Электромашинасозлар майдони, 1, Сизга шуни маълум қиладики, 2023 йил 20 июнь куни соат 11:00 да Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Рўйхатга олиш: 10:00 дан 11:00 гача.
Кун тартиби:
- Саноқ комиссиясининг миқдор ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
- Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
- Ижроия органининг 2022 йилги бизнес-режа бажарилиши бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
- 2022 йил учун йиллик ҳисобот, баланс ва аудитор хулосасини тасдиқлаш;
- Кузатув кенгашининг 2022 йилги бошқарув талабларига риоя этиш бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
- 2022 йил якуни бўйича фойдани тақсимлаш тартибини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2023 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш;
- Бош директорни бир йил муддатга сайлаш (2023 йил якунигача);
- Кузатув кенгаши аъзоларини уч йил муддатга сайлаш;
- Аффилланган шахслар билан тузилган битимларни маъқуллаш;
- Аудиторлик ташкилотини танлаш ва шартнома тузиш тўғрисида қарор;
- Жамият ташкилий тузилмасини янги таҳрирда тасдиқлаш;
- 2019 йилги талаб қилинмаган дивидентларни жамият ихтиёрига ўтказиш тўғрисида қарор.
Акциядорлар рўйхати 26 май ва 14 июнь ҳолатига кўра тузилган. Паспорт бўлиши шарт. Иштирок этиш шахсан ёки ишончнома орқали.
Кузатув кенгаши
“CHIRCHIQ TRANSFORMATOR ZAVODI” АЖ