ҲУРМАТЛИ АКЦИОНЕРЛАР!
“CHIRCHIQ TRANSFORMATOR ZAVODI” АЖ, манзил: Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Электромашинасозлар майдони, 1, 2022 йил 17 июнь куни соат 11:00 да Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Рўйхатга олиш вақти соат 10:00 дан 11:00 гача.
Кун тартиби:
- Саноқ комиссиясининг миқдор ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида;
- Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
- Жамият ижроия органининг 2021 йилги йиллик бизнес-режасини бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;
- 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисобот, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботи, ташқи аудитор ва тафтиш комиссияси хулосаларини тасдиқлаш;
- Жамият кузатув кенгашининг 2021 йил давомида жамиятни бошқариш бўйича қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2021 йилги молиявий-хўжалик фаолияти натижасида олинган фойдани тақсимлаш тартибини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2022 йил учун йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш тўғрисида;
- Бош директорини бир йил муддатга (2022 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилишгача) сайлаш;
- Кузатув кенгаши аъзоларини уч йил муддатга сайлаш;
- Жамият тафтиш комиссияси ваколатларини тугатиш (тугатиш) тўғрисида;
- Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузиладиган битимларни маъқуллаш;
- Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш, хизмат ҳақи миқдори ва шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- Жамият ташкилий тузилмасини янги таҳрирда тасдиқлаш;
- Жамият Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида;
- "Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида", "Кузатув кенгаши тўғрисида", "Ижроия органи тўғрисида"ги Низомларни янги таҳрирда тасдиқлаш.
Иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2022 йил 25 май ва 13 июнь ҳолатига кўра тузилган. Маълумотлар билан жамият сайтида танишиш мумкин. Ўзингиз билан паспорт бўлиши шарт. Иштирок этиш шахсан ёки ишончнома орқали амалга оширилади.
Кузатув Кенгаши
АО «CHIRCHIQ TRANSFORMATOR ZAVODI»