«Chirchiq transformator zavodi» АЖ 2025 йил 28–30 октябрь кунлари НВК «Ўзэкспомарказ»да бўлиб ўтган «Кончилик, металлургия ва металга ишлов бериш – MiningMetals Uzbekistan 2025» 19-халқаро кўргазмасида иштирок этди.
Кўргазма давомида корхона вакиллари кончилик ва металлургия соҳалари учун мўлжалланган маҳсулот ва ечимларни тақдим этдилар, шунингдек, эҳтимолий ҳамкорлар ва буюртмачилар билан ишбилармонлик музокараларида иштирок этдилар. Мазкур тадбирда иштирок этиш ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилди.