Кун тартиби:
Ҳисоблаш комиссиясининг сони ва таркибини тасдиқлаш;
Жамият акционерларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш;
Назорат кенгаши аъзоларини уч йил муддатга сайлаш.
Акционерлар навбатдан ташқари умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш жараёнида тақдим этилиши керак бўлган маълумот билан жамиятнинг расмий веб-сайтида танишиши мумкин.
Шахсий гувоҳнома (паспорт)ни олиб келиш шарт. “Акционерлик жамиятлари ва акционерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” тўғрисидаги қонуннинг 67-моддасига мувофиқ, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқи акционер томонидан шахсан ёки вакили орқали амалга оширилади.
Акционер исталган вақтда вакилини ўзгартириши ёки шахсан йиғилишда иштирок этиши мумкин.
Акционер вакили умумий йиғилишда ваколатнома асосида ҳаракат қилади. Ваколатнома вакил ва ваколат берувчи ҳақидаги маълумотларни (исм ёки ном, яшаш жойи ёки жойлашуви, паспорт маълумотлари ёки ID-карта маълумотлари) ўз ичига олиши керак. Жисмоний шахс номидан берилган ваколатнома нотариал тасдиқланган бўлиши шарт. Юридик шахс номидан берилган ваколатнома раҳбар имзоси билан берилади ва шу юридик шахс муҳри билан тасдиқланади (агар муҳр мавжуд бўлса).
Назорат Кенгаши
АО «CHIRCHIQ TRANSFORMATOR ZAVODI»