ЧТЗ радиаторлари юқори сифатли пўлатдан тайёрланган овал қувурлардан ясалган. Ҳар бир элемент 9 та овал қувурдан иборат бўлиб, қалинлиги 1 мм, автоматик равишда икки босилган пўлат қопқоққа (1,5 мм қалинликда) пайвандланган. Радиатор турли миқдордаги элементлардан иборат бўлиши мумкин (4 дан 34 гача) ва баландлиги 800 мм дан 3500 мм гача бўлади.
Ажойиб мой айланиши, ламинар ҳаракатланиш хавфисиз ва мой ва ҳаво билан алоқада бўлган юзалар нисбати билан таъминланган юқори иссиқлик самарадорлиги ЧТЗ радиаторларига штампланган пластинадан тайёрланган радиаторларга қараганда 30% ёки ундан кўпроқ иссиқлик тарқатиш имконини беради.
тарқатиш (W/m2
радиатор баландлиги, мм
| Фланцлар орасидаги, мм | Оғирлик, кг | Юзаси, м² | Пайванд жойлари, мм |
|---|---|---|---|
| 800 | 4,14 | 0,76 | 2164 |
| 1700 | 8,08 | 1,56 | |
| 3000 | 13,78 | 2,72 | |
| 3500 | 15,98 | 3,17 |
| Фланцлар орасидаги, мм | Оғирлик, кг | Юзаси, м² | Пайванд жойлари, мм |
|---|---|---|---|
| 800 | 7,2 | 0,92 | 2340 |
| 1700 | 15,83 | 2,02 | 4141 |
| 3000 | 28,3 | 3,61 | 6740 |
| 3500 | 33,1 | 4,23 | 7741 |
«ЧТЗ» АЖ радиаторлари баландлиги 800 мм дан 3500 мм гача бўлган, 4 тадан 34 тагача секциялардан ташкил топади. Ҳар бир секция мойнинг ламинар оқим хавфини истисно қилган ҳолда оптимал циркуляциясини таъминлайдиган овалоид кесимли қувурлардан иборат.
Юқори иссиқлик самарадорлиги «мой–ҳаво» иссиқлик алмашинуви юзасининг кенгайтирилгани ҳисобига таъминланади. Бундай конструкция туфайли ЧТЗ радиаторлари пластинали радиаторларга нисбатан 25–30% га самарали ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш замонавий автоматлаштирилган линияларда амалга оширилади ва герметиклик уч босқичли назоратдан ўтказилади. Радиаторлар вентиляторлар, датчиклар ва бошқа ускуналарни улаш учун зарур бўлган барча узеллар ва аксессуарлар билан жиҳозланади. Бўяшдан олдин маҳсулотлар махсус ички ва ташқи ишловдан ўтказилади. Талаб этилган қалинликда бир хил лак-бўёқ қопламасини таъминлаш мақсадида ISO 12944-5 стандартига мувофиқ чўктириш ёки облив усули қўлланилади.
Ички тозалаш тоза трансформатор мойи билан амалга оширилади, қувурларнинг силлиқ шакли эса ифлосланишларни тўлиқ бартараф этишни таъминлайди. Бу ЧТЗ радиаторларининг пластинали радиаторларга нисбатан иккинчи асосий устунлиги бўлиб, ISO 4406 стандарти талабларига тўлиқ жавоб беради.
Радиаторларни ўрнатиш ҳар бир маҳсулот учун алоҳида поддонларда махсус мосламалар ёрдамида амалга оширилади. Бу жараёнда маҳсулотнинг шикастланиши, шунингдек, намлик ва ифлосланишларнинг ичига кириб кетиши олди олинади.
2023 йилда бу жараён модернизация қилиниб, 4.0 мажбурий ювиш тизими билан такомиллаштирилди. Бу мураккаб автоматик тизим бўлиб, ISO 4406 мой тозалаш стандартларига мувофиқ, ISO2 15 микрометр, ISO5 13 микрометр ва ISO15 8 микрометр кўрсаткичларига мувофиқ ифлосланишни назорат қилади.
Жараёнда ишлатилган мой тозалаш ускунасига уланган тизим орқали фильтрланиб, кейинги циклларда қайта ишлатилиши мумкин бўлган ҳолда сақланади.
Ювиш жараёни радиатор қувурларида қолган металл парчаларини тўлиқ тозалашга имкон беради.
АО “Чирчиқ Трансформатор Заводи”нинг овал қувурли радиаторлари ички тозалашда ҳам штампланган пластина радиаторларига нисбатан катта афзалликка эга. Чунки овал қувурлар анча текис бўлиб, уларни тозалаш штампланган, икки пўлат пластинадан пайванд қилинган радиаторларга қараганда анча осон.
Компания EN ISO 12944-5 стандартига мувофиқ бўяш жараёнини ўтказади, у белгиланган талабларга кўра тегишли қалинликдаги бўяш қатламини амалга оширади. Бу жараён сув ёки эритувчи моддалар асосида бажарилиши мумкин. Ишлатилган акрил, эпоксид ёки полиуретан материалларига қараб, ҳар бир атроф-муҳит синфи минимал ва номинал қалинликни талаб қилади, бу белгиланган экологик синфга мос бўлиши керак. Компания қурғоқ юза қалинлиги NDFT C3 дан C5 гача, M – H – VH ва CX экологик синфларини кафолатлайди. Бизнинг ишлаб чиқариш циклларимиз мана шу экологик синфларга мувофиқдир.
NDFT = Quritilgan Qoplamaning Nominal Qalinligi
«ЧТЗ» АЖ радиаторларни қадоқлаш ва ташишда замонавий технологияларни қўллайди, бу эса логистика жараёнининг барча босқичларида маҳсулотларни ишончли ҳимоя қилишни таъминлайди. Ҳар бир партия учун радиаторларнинг габаритларига мос равишда индивидуал тайёрланган поддонлар қўлланилади, шунингдек, етказиб бериш мамлакатлари талабларига мувофиқ ишлов берилган ёғоч материаллардан фойдаланилади.
Қадоқлаш тизими доимий равишда такомиллаштириб борилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
• индивидуал ўлчамлар бўйича тайёрланган корхона ишлаб чиқаришидаги поддонлар
• механик шикастланишларни олдини олиш мақсадида радиаторлар орасига ўрнатиладиган ҳимоя резина прокладкалар
• маҳсулот ичига намлик киришини истисно қилиш учун резина ҳимоя қопқоқчалари
• ташиш шартларига қараб қўлланиладиган ихтисослаштирилган қадоқлаш ечимлари
Исмингиз
Телефон ракам