- Газ тақсимлаш пунктлари ва станцияларини таъмирлашдан сўнг уларнинг ускуналари ва автоматикасини созлаш бўйича чилангирлик ишларини бажариш;
- Автоматика билан жиҳозланган газли овқат пишириш қозонлари ва ресторан плиталарига хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш;
- Амалдаги газ қувурларига уланиш ва уларни кесиш бўйича ўртача ва юқори мураккабликдаги чилангирлик ишларини бажариш;
- Газгольдер ва газ тарқатиш станцияларида Саноат хавфсизлиги (Гостехнадзор) инспекцияси кўригидан ўтиши керак бўлган ускуналарни тайёрлаш ва топширишда иштирок этиш;
- Газгольдер, газ тарқатиш ва газ тақсимлаш станцияларининг (пунктларининг) ускуналари ва ер ости коммуникацияларини демонтаж, монтаж ва таъмирлаш ишларида чилангирлар бригадасига раҳбарлик қилиш;
- Турар жой бинолари, электр станциялари, коммунал ва саноат корхоналари қозонхоналарининг газ ускуналарини, пневматик ва электр автоматикасини ишга тушириш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
- Қозонлар автоматикасини, қозонхона газ горелкаларини ва ростлаш қурилмаларини белгиланган иш режимига синаш ва созлаш (ишга тушириш ва фойдаланиш даврида);
- Назорат-ўлчов асбобларини созлаш;
- Ҳовлидаги резервуар қурилмаларини суюлтирилган газ билан бирламчи тўлдириш;
- Улардан буғланмайдиган қолдиқларни чиқариб ташлаш, ушбу қурилмаларни даврий техник кўрикдан ўтказишга тайёрлаш;
- Буғлатиш қурилмаларини ишга тушириш ва созлаш;
- Қозонхоналар, ростлаш ва резервуар қурилмаларининг газ ускуналарини таъмирлаш учун нуқсонлар далолатномаларини (ведомост) тузиш.
- Ўрта махсус профессионал таълим;
- Жамоада ишлаш қобилияти.
Билиши керак:
- Металлар технологияси ва электротехника асосларини;
- Носозликларни аниқлаш ва бартараф этиш усуллари ҳамда қоидаларини;
- Газгольдер, газ тарқатиш ва газ тақсимлаш станциялари (пунктлари) ускуналарини синаш ва созлаш тартибини;
- Газ ёқилғисида ишлайдиган станциялар ва қозонхоналарнинг назорат-ўлчов асбобларини ўрнатиш, таъмирлаш, давлат қиёсловидан ўтказиш қоидалари, тузилиши ва ишлаш принципини;
- Газлаштирилган қозонхоналар автоматикасининг тузилиши, фойдаланиш қоидалари, таъмирланиши ва созланишини;
- Ҳовлидаги суюлтирилган газ резервуар қурилмалари, буғлатгичлар ва иссиқлик алмашинувчи ускуналарининг тузилиши ва фойдаланиш қоидаларини.
- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси бўйича ишга қабул қилиш;
- Иш графиги: 8 соатлик навбатли иш (5/2);
- 1-смена: 08:00 дан 17:00 гача, 2-смена: 17:00 дан 01:00 гача, 3-смена: 01:00 дан 08:00 гача (тунги смена учун автобус ташкил этилган);
- Шанба ва якшанба дам олиш кунлари;
- Компания ҳисобидан овқатланиш (тушлик, 2-смена учун кечки овқат);
- Барқарор ва ўз вақтида бериладиган иш ҳақи ойига 2 марта (бўнак ва ойлик);
- Касаба уюшмаси мавжуд: ёрдам, қўллаб-қувватлаш ва иш масалаларини ҳал қилишда иштирок этиш;
- Иш ҳақи суҳбат давомида якка тартибда муҳокама қилинади.
[PDF]