Бош сахифа >
Бўш иш ўринлари >
Маркетинг ва савдо бўйича директор
Маркетинг ва савдо бўйича директор
Бўш иш ўрин эълон қилинган вақт 26 ноябр 2025
Вазифалар
-корхонанинг маркетинг сиёсатини ишлаб чиқиш ва маркетинг режаларини тайёрлаш, мақсадли дастурлар ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, ривожланишнинг истиқболли йўналишларини белгилаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот рақобатбардошлигини оширишга қаратилган тактик маркетинг тадбирлари ва акцияларни амалга ошириш;
-реклама кампанияларини ўтказилишини таъминлаш;
бўйсунувчи тузилмалар фаолиятини самарали ташкил этиш ва тезкор режалаштиришни олиб бориш, жумладан бўлим ва бўлинмаларнинг йиллик, ярим йиллик, чораклик ва ойлик иш режаларини тузиш, маркетинг режаларини ишлаб чиқиш;
-сотув ҳажмини оширишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасини ташкил этиш;
-сотув режасини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш, сотувлар таҳлилини олиб бориш;
-замонавий рақобатдош маҳсулотлар ва хизматлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш;
-компания маҳсулотларини сотишнинг мавжуд каналларини оптималлаштириш ва янги каналларни ривожлантириш.
Талаблар
-Олий профессионал таълим (молиявий, иқтисодий)
-Мутахассислик бўйича камида 5 йиллик иш тажрибаси
-Тўғри ва равон нутқ
-Рус ва ўзбек тилларини эркин билиш
-Кўп вазифалилик режимида катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлай олиш
-Excel, Word дастурларини билиш
Шартлар
-Ишлаш Ўзбекистон Меҳнат кодексига мувофиқ
-Иш жадвали: 5/2 соат 08:00 дан 17:00 гача
-Озиқ-овқат компания ҳисобидан
-Барқарор ва ўз вақтида ойлик маош ойига 2 марта (олдиндан тўлов ва маош)
-Касаба уюшмаси мавжуд: ёрдам, қўллаб-қувватлаш ва иш масалаларини ҳал қилишда иштирок
-Маош суҳбатда алоҳида келишилади