Сифат — ҳар бир ўрамда. Ишонч — ҳар бир етказиб беришда.
ico
ico ico Кир ico
Ранг схема:
A A A
Матн о‘лчами
A A A A A
Copyright © 2025 AO "Чирчикский Трансформаторный Завод"
ico
Ранг схема:
A A A
Матн о‘лчами
A A A A A
sound Овозли таъминот
Сайтда овозли таъминот мавжуд. Матнни эшитиш учун уни сичқонча билан ажратиб, чиққан белгини босинг.

Пармоқчи

Бўш иш ўрин эълон қилинган вақт 20 декабр 2025
Вазифалар

    - Универсал пармалаш дастгоҳларида мураккаб деталларни 6-квалитет бўйича пармалаш ва нозик кенгайтириш (развёртка қилиш), бунда тешик ўқларининг параллеллигига, улар орасидаги белгиланган бурчакнинг аниқлигига, перпендикулярлигига ва тешик марказлари орасидаги масофага қатъий риоя қилиш;
    - Махсус пармалаш-ёвиш (расточка) дастгоҳларида махсус мосламалар ва асбоблар (бир, икки, уч кескичли каллаклар ва ҳ.к.) ёрдамида, кесиш зонасига мойловчи-совутувчи суюқликни ички ёки ташқи узатиш орқали 6-квалитет бўйича чуқур тешикларни ва мураккаб деталларни ёвиш;
    - Текшириш (виверка), юқори аниқлик ва фазода турли бурчаклар остида йўналтиришни талаб қилувчи мураккаб мосламаларни қўллаган ҳолда мураккаб ва юпқа деворли деталларни ўрнатиш.

Талаблар

- Ўрта махсус профессионал таълим;
- Жамоада ишлаш қобилияти.
Билиши керак:
- Турли турдаги универсал пармалаш ва пармалаш-ёвиш (расточка) дастгоҳларининг тузилиши ва кинематик схемаларини;
- Уларнинг асосий узелларининг конструкцияси ва узелларнинг аниқлигини текшириш қоидаларини;
- Барча турдаги кесиш асбобларининг геометрияси ва уларни ўткирлаш ҳамда пардозлаш қоидаларини;
- Турли хил универсал ва махсус мосламаларнинг конструктив хусусиятлари ва қўлланилиши қоидаларини;
- Назорат-ўлчов асбоблари ва қурилмаларининг тузилишини;
- Йўл қўйилган четланишлар ва ўтиришлар (допуск ва посадка) тизимини;
- Квалитетлар ва ғадир-будурлик параметрларини.

Шартлар

    - Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси бўйича ишга қабул қилиш;
    - Иш графиги: 8 соатлик навбатли иш (5/2);
    - 1-смена: 08:00 дан 17:00 гача, 2-смена: 17:00 дан 01:00 гача, 3-смена: 01:00 дан 08:00 гача (тунги смена учун автобус ташкил этилган);
    - Шанба ва якшанба дам олиш кунлари;
    - Компания ҳисобидан овқатланиш (тушлик, 2-смена учун кечки овқат);
    - Барқарор ва ўз вақтида бериладиган иш ҳақи ойига 2 марта (бўнак ва ойлик);
    - Касаба уюшмаси мавжуд: ёрдам, қўллаб-қувватлаш ва иш масалаларини ҳал қилишда иштирок этиш;
    - Иш ҳақи суҳбат давомида якка тартибда муҳокама қилинади.

Бошқа бўш иш ўринлари
  • Газ ускуналаридан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича чилангир
    Чирчиқ шаҳри
  • Электр машиналари элементларини ўровчи
    Чирчиқ шаҳри
  • Такелаж ва юк кўтариш мосламалари бўйича чилангир
    Чирчиқ шаҳри

Ишламоқда AЖ “ЧТЗ”

Агар сизда тайёр резюме бўлмаса, бизнинг шаблонимизни юклаб олинг

Шаблонни юклаб олинг

[PDF]

“Пармоқчи” вазифасига жавоб беринг

Исмингиз

Телефон ракам

Резюме

Сизнинг хабарларингиз

Барча катакларни тўлдиринг *
“Резюмени юбориш” тугмасини босиб, сиз шахсий маълумотларингизни қабул қилишга розилик билдирасиз.