- Қирқувчи, токарлик-револьвер ва горизонтал-фрезерлаш дастгоҳларида кесиш ва қирқиш;
- Турли профилли ва кесимли, қалинлиги ёки диаметри 200 мм дан юқори бўлган навли металлардан ҳамда юқори легирланган, тезкесар, коррозияга чидамли, иссиққа чидамли ва аустенит синфидаги пўлатлардан тайёрланган хомаки қисмларни ҳар хил турдаги ҳаряк ва арраларда кесиш;
- Турли профилли материаллардан қалинлиги ёки диаметри 100 мм дан юқори бўлган рангли, қийин эрувчан металлар ва қотишмаларни кесиш;
- Пакет кўринишида ёки дона-дона, шунингдек пластикдан тайёрланган рулонли материалларни кесиш;
- Тўғриловчи-қирқувчи дастгоҳларда металлни тўғрилаш ва кесиш;
- Дастгоҳларни созлаш;
- Чизмалар асосида профилли металлдан мураккаб деталларни белгилаш.
- Ўрта махсус профессионал таълим;
Билиши керак:
- Қирқувчи, токарлик-револьвер, горизонтал-фрезерлаш ва бошқа турдаги дастгоҳларнинг тузилишини;
- Универсал ва махсус мосламалар ҳамда назорат-ўлчов асбобларининг тузилишини;
- Геометрияни;
- Ишлов бериш хусусияти ва ишлов бериладиган металлнинг турли маркаларига қараб, қаттиқ қотишмали пичоқли асбоб-ускуна пўлатидан тайёрланган арраларни чархлаш ва ўрнатиш қоидаларини;
- Легирланган ва юқори легирланган пўлатларни кесиш режимларини.
- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси бўйича ишга қабул қилиш;
- Иш графиги: 8 соатлик навбатли иш (5/2);
- 1-смена: 08:00 дан 17:00 гача, 2-смена: 17:00 дан 01:00 гача, 3-смена: 01:00 дан 08:00 гача (тунги смена учун автобус ташкил этилган);
- Шанба ва якшанба дам олиш кунлари;
- Компания ҳисобидан овқатланиш (тушлик, 2-смена учун кечки овқат);
- Барқарор ва ўз вақтида бериладиган иш ҳақи ойига 2 марта (бўнак ва ойлик);
- Касаба уюшмаси мавжуд: ёрдам, қўллаб-қувватлаш ва иш масалаларини ҳал қилишда иштирок этиш;
- Иш ҳақи суҳбат давомида якка тартибда муҳокама қилинади.
[PDF]